Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий санъатнинг ноёб олами
10:10 / 2025-02-03

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Диёр Розиқовнинг шахсий кўргазмаси очилди. “Механизм” деб номланган кўргазма томошабинни замонавий санъатнинг ноёб оламига олиб киради. Бу ерда тажрибалар ва янгилик излаш ижодий жараённинг асосий тамойилига айланади.

Диёр Розиқов 2008 йили Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси қошида тузилган «5+1» ижодий гуруҳининг аъзоларидан бири. Унинг асарлари     ўзига хослиги ва чуқур маънолиги билан санъат ихлосмандларини ўзига жалб этади. Унинг ижодий концепцияси шахсий дунёқарашига асосланган бўлиб, бу жасоратли ва оригинал бадиий ечимларда ўз аксини топган. Ижодкор ўз асарларида осон йўлни қидирмайди ёки олдиндан белгиланган йўлдан бормайди. Унинг санъати — бу янги изланишлар, оддийликдан воз кечиш, олам ва ўзини англашга интилишдир. У техник усуллар, материаллар ва фактуралар билан тажриба ўтказиб, деярли ҳар доим мато ва мойбўёқдан фойдаланиб, нафақат картиналар, балки макон билан ҳам ишлайди, ўзига хос шакл ва таъсирчан композциялар яратади. Ҳар бир асар бу чақириқ, ғайриоддий ва жасур ечим бўлиб, томошабиндан мушоҳада ва фикр юритишни талаб қилади.

[gallery-21568]

“Механизм» — санъатнинг мураккаб ўзаро таъсир механизмини, унинг қабул қилиниши ва амалга оширилишини ифодалайди. Реаллашган ғоя механизмнинг ғилдираги сингари айланиб, янги ғояни туғдиради, кейин яна бирини, ва бу жараён чексиздир. Ҳар бир асар томошабинга янги нуқтаи назарни очади, уни одатий нарсаларга кутилмаган ракурсдан қарашга мажбур қилади. Диёр Розиқовнинг замонавий санъатга бўлган чексиз қизиқиши, ўз маҳоратини такомиллаштиришга интилиши ва  турли илҳом манбаларидан фойдалана билиши ҳар бир кўргазмани ўзига хос қилади.  

Кўргазма 2025 йил 31 январдан 22 февралгача Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтади.

«Ўзмиллийбанк» АЖ

Матбуот хизмати