French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий санъат ривожи олимлар нигоҳида
15:52 / 2022-10-26

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилмоқда.

Биеннале доирасида қатор кўргазмалар, маҳорат дарслари, дунёнинг турли давлатлари рассомлари, санъатшунослари иштирокида учрашувлар ўтказилмоқда.

Биеннале доирасида Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида санъатшунос олимлар иштирокида “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” номли халқаро илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.

Конференцияда санъатшунос олимлар, рассомлар замонавий санъатнинг долзарб муаммо ва масалаларига доир маърузалар билан чиқиш қилди.

Ушбу халқаро анжуманда санъатшунослар томонидан “ХХI асрда рассом ва жамият”, “Замонавий санъат ривожланишининг дунёдаги тенденциялари”, “Замонавий санъатнинг долзарб муаммолари”, “Замонавий санъат ва ахборот жамоати”, “Замонавий санъатда анъана ва инновациялар”, “Сontemporary art ва бадиий таълим” каби маърузалар атрофлича муҳокама этилди.

Шу билан бирга, “Замонавий санъат ва музейлар”, “Глобализация ва санъатда миллий ўзига хослик муаммолари”, “ХХI асрда ёшлар санъати”, “Келажак санъати концепциясининг ривожланиши” мавзуларидаги маърузалар санъатшунос-тадқиқотчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Аҳамиятлиси, мазкур долзарб мавзулар юзасидан мутахассислар томонидан ёзилган мақолалар тўплами нашр қилинди. Конференция якунида маърузачилар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан сертификатлар билан тақдирландилар.

Н.Усмонова, ЎзА