French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий рентген аппарати аҳоли хизматида
14:52 / 2020-01-15

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги болалар шифохонасига Корея халқаро соғлиқни сақлаш фонди (KOFIN) томонидан замонавий “DIAMOND-5A” рентген аппарати тақдим этилди.


Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги болалар шифохонасига Корея халқаро соғлиқни сақлаш фонди (KOFIN) томонидан замонавий “DIAMOND-5A” рентген аппарати тақдим этилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда KOFIN фонди, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги масъуллари, шифокорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

33.JPG

Ўзбекистон ва Жанубий Корея муҳим стратегик шериклар экани, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, ёқилғи-энергетика, кимё, тоғ-кон саноати, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, транспорт ва логистика, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, тиббиёт, туризм, фан-таълим ва маданият каби кўплаб соҳалар бўйича алоқалар тобора ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Дарҳақиқат, икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Президентимизнинг Корея Президентининг таклифига биноан 2017 йилнинг 22-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиши бу борадаги ҳамкорлик ривожининг янги даврини бошлаб берди.

35.JPG

Мамлакатларимиз ўртасида соғлиқни сақлаш, келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш борасида ҳам яқин ҳамкорлик ўрнатилган.

Жумладан, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “KOFIN” Корея халқаро соғлиқни сақлаш фонди, “Save the children”, “Vision Care”, “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилотлари ҳамда “Ewha Womans University”, “INHA”, “BUNDAN CHA” университетлари госпиталлари каби бир қатор соғлиқни сақлаш йўналишидаги муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилаётир.

12.JPG

2006 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Корея халқаро фонди – доктор Ли Жонг Вук хотира фонди ўртасида узоқ истиқболли шартнома имзоланган эди. Ўша йили “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан Ўрта Чирчиқ тумани болалар шифохонасини реконструкция қилиш ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш борасида 500 минг доллар миқдоридаги ҳамкорлик келишуви имзоланди. Бу тиббий муассасада ўша йилиёқ юқори лаблар ва танглай кенгайиши ташхиси қўйилган болаларда жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди.

2007 йилда 65 ўринли мазкур болалар шифохонаси “KOFIN” халқаро ташкилоти кўмагида жаҳон талабларига мос таъмирланиб, ўтган йиллар мобайнида УТТ, рентген аппарати, реанимация учун ИВЛ аппарати, электроатсос, мониторлар, пульсооксиметр, дифибрилятор, инфузион насос, негитоскоп, ЭКГ каби тиббий воситалар билан беғараз таъминланди.

4.JPG

Мухтасар айтганда, 2015-2019 йиллар мобайнида “KOFIN” халқаро ташкилоти томонидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига 8 маротаба қиймати 246 минг доллар бўлган мурувват юклари қабул қилинган.

Меҳмонлар болалар шифохонаси фаолияти, унда бемор болаларнинг даволаниши учун яратилган шароитлар билан танишди.