Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий қуёш панеллари ўзимизда ишлаб чиқарилади
16:21 / 2022-10-01

Тошкент вилояти Янгийўл туманида Сингапурнинг йирик компанияси инвестиция лойиҳаси асосида замонавий қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур корхона 2024 йилда фойдаланишга топширилади. Бу 280 та янги иш ўрни яратиш, импорт ўрнини босувчи 160 миллиард сўмлик 2 минг дона замонавий қуёш панеллари ишлаб чиқариш имконини беради.

Маълумки, вилоятда сўнгги йилларда энергия тежамкор, арзон ва сифатли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг ўтган даврида умумий қиймати 173 миллиард сўм бўлган 5 та лойиҳа ишга туширилди.  Бундан ташқари 12 миллион доллар сармоя эвазига вилоятда кабел маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона иш бошлади. Мазкур лойиҳа тўла қувватда ишласа 300 га яқин киши ишли бўлади.

А.Мусаев,ЎзА.