Замонавий Ўзбекистонда ижтимоий адолатнинг таъминланишидаги муаммолар ва зиддиятлар
Иззатилло Неъматиллоевич МАХМУДОВ мустақил изланувчи Бухоро давлат университети Бухоро, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада Янги Ўзбекистонда ижтимоий адолатни таъминлаш жараёни ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган. Коррупция, ижтимоий табақаланиш ва қонунчилик билан амалиёт ўртасидаги тафовутлар адолатни таъминлашдаги асосий тўсиқлар сифатида кўрсатилган. Тадқиқотда адолат ҳуқуқий тушунча эмас, балки ижтимоий онг ва маънавий қадриятлар билан боғлиқ ҳодиса сифатида ёритилган.
Taянч сўзлар: жамият, ижтимоий адолат, ижтимоий онг, ижтимоий давлат, сиёсат, стратегия, гендер тенглик, коррупция.