Таъкидлаш лозимки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Ушбу ислоҳотлар доирасида замонавий ахборот технологиялари, шу жумладан, сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, онлайн ва гибрид таълим тизимларини ривожлантириш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш ва талабаларнинг фаоллигини ошириш каби чора-тадбирлар жорий этилмоқда. Албатта бу ишлар педагогик жараённинг самарадорлигини ва олий таълим муассасаларида таълим сифати оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Қарши шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Ҳарбий авиация институтининг Умумтехника ва табиий фанлар кафедрасида “Умумтехника ва табиий фанларни ўқитишда замонавий методикалардан фойдаланиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Очиқ мулоқот, савол-жавоб ва муҳокама шаклида ўтган тадбирда профессор-ўқитувчилар ҳамда институт тингловчилари иштирок этди.
Суҳбат давомида замонавий таълим методикаларининг аҳамияти, фанларни ўқитишда интерактив ва инновацион усулларни жорий этиш, шунингдек, ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчилари таълим сифатини оширишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ҳам ишлаб чиқди.
Тадбир давомида Қарши давлат техника университети доценти Қ.Раҳмоновнинг “Таълим сифатини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар” мавзусида маърузаси тингланди. Шунингдек университетнинг “Халқаро туризм” ҳамда “Электр таъминоти ва интеллектуал энергетик тизимлар” кафедралари доцентлари замонавий таълим методикаларининг моҳияти, назарий асослари ва амалий мисоллар билан бойитилган чиқишларини тақдим этди.
[gallery-27674]
Якунда давра суҳбати натижалари умумлаштирилиб, асосий хулосалар ва амалий таклифлар билдирилди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА