Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий мажмуа - хорижий тилларни пухта ўргатишга хизмат қилади
11:33 / 2023-01-13

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган, инглиз тилида бийрон сўзлашадиган ҳарбий хизматчилар ҳақида кўп эшитганман. Зиммасидаги масъулиятли вазифадан ортиб, тил ўрганишга улгургани очиғи, ҳайратимни оширган. Кейинчалик билсам, уларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари “Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик” дастури тайёрлаш марказининг интенсив курсларида таҳсил олган экан.  

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида пойтахтимизнинг Яшнобод туманида мазкур марказ янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Бош штаб бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов, хорижий мамлакатлар элчихоналарининг ҳарбий атташелари, Қуролли Кучлар фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

[gallery-10259]

Тадбирда Мудофаа вазирининг шахсий таркибни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруғига кўра, бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва қурилиш, таъмирлаш жараёнида фаоллик кўрсатган мутасаддилар тақдирланди.  

Маросимда сўз олганлар жамоани янги қулайлик ва имкониятлар билан қутлаб, тингловчиларнинг халқаро доираларда ҳамиша эркин мулоқотга кириша олишига тилак билдирди.  

Ўз ўрнида, Марказнинг малакали мутахассислари йиғилганларни хорижий тилларни ўқитишда мультимедиа ва лингвистик лаборатория имкониятлари, ўқитишнинг замонавий методикалари, Ахборот-ресурс марказининг ўқув жарёнидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга байрам кайфиятини бахш эди.

Сўнг иштирокчилар марказнинг ўқув биноси, ётоқхона ва ошхонасини кўздан кечирди.

Тадбирда қатнашган ҳарбий хизматчиларнинг бир қанчаси келгусида ушбу муассасада таҳсил олиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришни ният қилди.  

Камола Юсупова,  

Носиржон Ҳайдаров (сурат),ЎзА