French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий мактаб ўқувчилар ихтиёрида
19:00 / 2023-08-08

Қашқадарё вилояти Муборак туманида инвестиция дастури асосида лойиҳа қиймати 16,7 миллиард сўмлик 660 ўринли умумий ўрта таълим мактаб биноси қуриб битказилди.

Мактабнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва бошқалар таълим соҳасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар энг аввало ёш авлоднинг сифатли таълим олишига қаратилганини таъкидлади.

Туманнинг Истиқлол МФЙ Янги Қорақум массивида қуриб фойдаланишга топширилган мактабда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, иккита жиҳозланган хорижий тил хонаси, замонавий ўқув лабораториялари, ўқув дарсликларидан ташқари 1000 дан ортиқ бадиий адабиётларга эга кутубхона, бошқа ўқув жиҳозлари, мусиқа хонаси, спорт зал, очиқ ҳавода резина қопланган спорт майдончаси ва сунъий қопламали футбол майдончаси, тикувчилик, устачилик хоналари ўқувчилар ихтиёрида.

Таъкидлаш лозимки, Янги Қорақум массивида 500 нафардан ортиқ мактаб ёшидаги болалар мавжуд бўлиб, шу кунгача улар узоқ масофа босиб бошқа маҳалладаги мактабга қатнашарди.  

Маълумот ўрнида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги мактаблар сони 36 тага етди. Шундан 34 таси умумий ўрта таълим, биттаси ихтисослаштирилган, биттаси баркамол авлод болалар мактабидир.

Ўлмас Баротов, ЎзА.