French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий маҳаллага замонавий бинолар керак...
19:12 / 2022-01-27

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакилларига қўмитанинг ўтган йилдаги фаолияти юзасидан ахборот тақдим этилди.

Қайд этилганидек, қўмита ўз фаолиятида мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни амалга оширишда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб, марказий органлар ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисоботлари эшитувини ташкил қилди. Ҳар бир эшитув олдидан тегишли масалалар жойларга чиқиб назорат-таҳлил тартибида ўрганилган.

Жумладан, жойлардаги маҳаллаларга чиқиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти, шарт-шароитлари, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги амалий ишлари ўрганилди. Мазкур ўрганишлар давомида, афсуски, кўплаб маҳалла бинолари қониқарли даражада эмаслиги, замонавий маҳаллаларга замонавий бинолар зарурлиги аниқланди.

Аниқланган камчилик ва муаммолар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги иштирокида ташкил этилган парламент эшитувида ўртага ташланган. Бу бўйича қўмита томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, вазирликка тақдим этилган ҳамда назорати олиб борилмоқда.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, 2021 йилда қўмита 10 та қонун лойиҳасига масъул бўлди. Назорат-таҳлил фаолияти доирасида 24 та тадбир ўтказилди. Қонун ижодкорлиги билан бир қаторда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, турли масалалар юзасидан тегишли идора ва мансабдорларга 48 та депутатлик сўрови юборилди.

Анжуманда қўмита фаолиятгига оид бир қатор саволлар ўртага ташланди ва атрофлича жавоблар берилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА