French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий лаборатория аҳоли хизматида
15:35 / 2023-07-22

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 мартдаги “Республикада марказлашган лаборатория, стерилизация ва юқори технологик текширувлар тизимини ташкил этишга оид чора-тадбирлар” режасига мувофиқ Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмасининг лаборатория хизматлари марказлаштирилиб, аутсорсинг асосида фаолият юритиш учун Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “HAYOT PLUS MED” масъулияти чекланган жамиятига берилган эди.

Тадбиркор таъмирлаш ва жиҳозлаш  учун 350  миллион сўмга яқин маблағ сарфлаб, Хитой давлатидан  ввтоматик гематологик анализатор, биокимёвий анализатор, иммуноферментный анализатор, коагулометр ва бошқа  лаборатория жиҳозларни келтирди. Энг муҳими, туман тиббиёт бирлашмаси, унга қарашли лабораторияларда  олдинлари 10 турдаги биокимёвий анализлар қилинган бўлса, фаолиятини бошлаган замонавий лабораторияда 150  хилдан ортиқ текширувлар йўлга қўйилди.

Мазкур замонавий  лабораторияни очилишига бағишланган тадбирда  Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов, туман ҳокимлиги вакиллари, нуроний ва фахрийлар, соҳа ходимлари иштирок этиб, ўз фаолиятини бошлаган замонавий лабораторияни аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликларни эрта босқичда аниқлашдаги аҳамияти тўғрисида сўз юритди.

 

Ш.Суяров, ЎзА