Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий кураш қоидалари муаллифи Комил Юсупов қутлуғ ёшни қаршилади
10:18 / 2023-12-20

Ўзбек спорти – курашнинг халқаро спорт турига айланиши барчамизга чексиз ифтихор бағишлайди. Мамлакатимиз байроғидан жило олган кураш яктакларидаги беллашувларни кўрганимизда, кузатганимизда ота-боболаримиздан мерос қадриятлар нечоғли қадрли эканини қалбан ҳис этамиз.

Бугун, дунёга ўзбек курашини спорт тури сифатида олиб чиқишга бош-қош бўлган Комил Юсуповнинг таваллуд топган куни. Кураш фидойиси К.Юсупов 1957 йил 20 декабрь куни Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. 

Курашни халқаро спорт турига айлантириш, ёшларимиз қалбида қадриятларга ҳурмат ва эҳтиром, ватанпарварлик тўйғуларини сингдиришдаги алоҳида хизматлари туфайли К.Юсупов ўтган йиллар давомида бир қатор мукофотлар билан тақдирланди. 

Комил Юсуповнинг ушбу мукофотлар қаторида бобомерос курашимизнинг замонавий қоидаларини ишлаб чиқиб, уни спорт турлари даражасига чиқариши ортидан халқимиз берган улуғвор мукофоти — “Кураш фидойиси”, деган номи ҳам борки, бу, уларни янги ютуқлар, зафарлар сари чорлаб туради. 

Жаҳонда, мамлакатимизда ўтказилаётган спорт турлари бўйича мусобақаларнинг ҳар бири ўз қоидаси, ўз либоси ва албатта ўз терминологияси асосида ташкил этилади. Бу қонун-қоидалар қайсидир миллат вакиллари, жамоалари томонидан ишлаб чиқилган. 

Шу маънода бугун кураш бўйича ўтаётган халқаро спорт мусобақалари, чемпионатлар К.Юсупов томонидан ишлаб чиқилган кураш қонун-қоидаси бўйича ўтказилади. 

Курашнинг замонавий спорт қонун-қоидаларини яратиб, уни жаҳон спорти сифатида эътироф этилишига муносиб хизмат қилган Комил Юсупов чин маънода кураш фидойисидир.

Т.Рўзиев, ЎзА