Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий интернет муҳитида GR фаолиятининг шаклланиши ва кўринишлари
11:44 / 2023-05-23

Давлат органларида бошқарув фаолияти самарадорлиги кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларига дахлдор у ёки бу муаммолар юзасидан асосли қарорларни қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни олиш ва тарқатишнинг тўлақонлилиги, ишончлилиги ҳамда долзарблигига боғлиқ.

Ҳар қандай тузилмани ташкил этиш учун, аввало, бу фаолиятнинг нима учун ташкил қилинаётганлиги ва асосий мақсадини билиб олиш керак. Унинг асосий ишлаш тамойилларини билиш, ишда юқори даражали самарадорлик ва натижавийликка эришиш учун уни яхлит кўра олиш зарур.  

Бугунги кунда жамиятда ошкоралик ва очиқликни таъминлаш масаласи жамоатчилик фикрини ўрганиш усул-услубларининг қай даражада ривожлангани билан ҳам бевосита боғлиқ. Жамиятимизни янада демократлаштириш ва фуқаролик институтларини шакллантириш аввало аҳоли сиёсий фаоллигининг ўсиши, унинг сиёсий, ижтимоий ва давлат ҳаётида нечоғлик фаол иштирок этишига боғлиқ.  

Жамоатчилик билан алоқалар замирида асосан баҳс-мунозаралар ётади. Сиёсий партиялар ўртасидаги баҳс-мунозаралар жиддий, профессионал ва амалий негизда олиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Бу фикрлар замирида одамларнинг фикрларига, уларни ўйлантираётган муаммоларга жиддий эътибор қаратиш ғояси мужассамдир. Ҳар қандай муаммо ва масаланинг ечимини топишда жамоатчилик билан алоқалар ғоят муҳим ўрин тутади. Бугунги кунга келиб жамоатчилик билан алоқалар ривожланиб, кўплаб янги йўналишларга йўл очиб бермоқда.  

Глобаллашув даврида иқтисодиётнинг фаол ривожланиши, давлат ва давлат сектори ўртасидаги муҳим алоқаларнинг ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзгаришлар нафақат давлат ва жамият ўртасидаги ҳамкорликка, балки улар ўртасида келиб чиқадиган низоларга ҳам тегишлидир.  

Ҳар бир ташкилот фаолиятининг энг муҳим манфаатдор томонларидан бири ҳукумат ҳисобланади. Ҳар қандай ташкилот ҳокимият билан ҳуқуқий муносабатлар доирасида ўзаро алоқада, улар томонидан фаолиятига таъсир ўтказилганда ҳар томонлама алоқа ўрнатишга интилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир ташкилот муваффақиятли фаолиятининг таркибий қисмларидан бири бу – ҳукумат билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш ҳисобланади.  

Aхборот ва коммуникация билан ишлай олиш мутахассисларнинг давлат органлари билан муносабатларидаги фаолиятининг муҳим томони ҳисобланади. Ҳаётнинг барча жабҳаларини ахборотлаштириш жараёнларининг чуқурлашиши билан тавсифланган ахборий жамиятда замонавий медиа муҳитда ахборот-коммуникация компонентига эга бўлган касбларнинг аҳамиятини ошириш табиий тенденцияга айланмоқда.  

Булар журналистика, жамоатчилик билан алоқалар, реклама, ахборот технологиялари, фан, профессионал экспертиза, консалтинг ва бошқалар шу каби касблардир. Ҳаётимизда ахборот-коммуникация технологияларининг роли муттасил ортиб бормоқда. Бундай жараёнлар, жумладан, давлат бошқаруви соҳасига, демак, GR -фаолиятига ҳам таъсир қилади. Қоидага кўра, ҳокимият билан алоқа икки турга ажратилади: билвосита (оммавий ахборот воситалари орқали) ва воситачиликсиз (шахсий алоқалар).  

GR-фаолиятларида ахборотнинг муҳим рол ўйнашининг асосий сабаби шундаки, давлат бошқаруви сиёсий қарорлар қабул қилишга асосланади. Шу муносабат билан сиёсатчилар ва давлат хизматчиларига ахборот ёрдами ёки баъзи бир дастлабки маълумотлар керак, улар асосида қарорлар қабул қилинади. Aхборотда ноаниқлик юзага келган тақдирда, масъул шахслар керакли маълумотларни қидиради. Баъзан сиёсий қарорлар вақт босими ва турли даражадаги хабардорлик шароитида қабул қилинади.  

Сиёсатчилар ва давлат амалдорлари фаолиятида оммавий ахборот воситалари маълумотларидан фойдаланишнинг яна бир асосий сабаби шундаки, улар маълум бир жамоатчилик ҳиссиётларининг сўзловчиси ва яратувчиси сифатида ишлайди. Жамоатчилик фикри GR фаолияти объектларининг хатти-ҳаракатларини белгиловчи энг муҳим омиллар тоифасига киради. Шундай қилиб, мантиқий занжир мавжуд: оммавий ахборот воситаларида кун тартибини ўзгартиришдан тортиб, жамоатчилик фикрини ўзгартириш орқали GR мутахассислари зарур сиёсий қарорларни қабул қилишга таъсир қилиши мумкин.  

Сиёсатчилар ва давлат амалдорлари фаолиятидаги жараёнларнинг ахборот манбаларидан яна маълумотларидан юборишнинг бир асосий сабаблари, улар маълум бир ҳисобот ҳиссиёт сўзловчиси ва яратувчиси сифатида ишлайди. Жамоатчилик GR фаолият объектларининг хавфсизлигини белгиловчи энг муҳим муаммосига киради. Шундай қилиб, тизимли занжир мавжуд: ахборот манбаларини кун тартибини ўзгартириш зарурдан олиш, фикрини бошқариш орқали GR мутахассислари сиёсий қарорларни қабул қилишни таъминлаш мумкин.  

GR-фаолиятида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш доим керак бўлади. Ҳатто энг минимал версияда ҳам GR мутахассиси оммавий ахборот воситалари тизимида айланаётган ва асосий мавзу манфаатларига таъсир қилувчи маълумотларни кузатиши шарт. GR фаолиятида оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти биринчи навбатда унинг сиёсатчилар ва давлат хизматчиларига таъсири билан белгиланади.  

Фаолиятида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш ўз-ўзидан бўлмаслиги керак. Кўпинча GR-мутахассислари фаолиятининг ушбу соҳаси ПР кампаниялари, дастурлари ёки лойиҳалари шаклида расмийлаштирилади. GR фаолиятида оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни тизимлаштириш медиа стратегиясини ишлаб чиқишдан бошланади.  

Ихтисослашган адабиётларда медиа стратегиясини аниқлашга турлича ёндашувлар мавжуд. Шундай қилиб, оммавий ахборот воситалари билан алоқалар соҳасидаги таниқли мутахассис Д.Уилкокс, Стратегия тўғридан-тўғри мақсадларга боғлиқ бўлиши ва асосий аудитория нимани қизиқтириши ҳақида ҳар томонлама билимга асосланган бўлиши керак дея таъкидлаган эди.  

Бундай аудиториялар нисбатан катта миқдордаги фактлар, далиллар, иқтибослар ва ҳоказоларни қайта ишлашга қодир. Ушбу турдаги мақсадли аудитория вакиллари олинган маълумотларни мустақил равишда қайта ишлашга қодир, уларга нисбатан ўзларининг мазмунли муносабатини шакллантиришга ҳаракат қиладилар ва улар буни ёқтирмайдилар.  

Бундан ташқари, шуни тан олиш керакки, ҳиссий стратегиялар кўпинча самаралироқ бўлади, чунки барча мақсадли аудиториялар ҳиссий афзалликларга эга. Масалан, замонавий жамиятда касбий ва ихтисослашувнинг юқори даражаси ўз касбий экспертизасининг энг мураккаб масалаларини яхши биладиган билимли одамларни бошқа жиҳатларда ҳис-туйғуларга ва таассуротларга таянишга мажбур бўлишига олиб келади. Бундай вазиятда ҳиссий мурожаатлар, стереотиплар, тасвирлар ва белгиларга таяниш мумкин, улар кўпинча ақлнинг далилларига қараганда кучлироқ мотивацион таъсирга эга.  

Юқорида муҳокама қилинган таърифлар, тушунчалар ва ёндашувлар давлат муносабатлари нодавлат тузилмаларининг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишга қаратилган кўп қиррали(биринчи навбатда коммуникатив) фаолияти эканлигини кўрсатади.  

Хулосалаш давомида яна шуни айтиш мумкинки, Давлат-сиёсий қарорларни қабул қилиш жараёнида ахборот инфратузилмасининг аҳамиятига тўхталиб ўтдик. Кўриниб турибдики, оммавий ахборот воситалари қарорлар қабул қилиш жараёнининг энг муҳим иштирокчиларидан бири сифатида кўрилади, биринчи навбатда, улар жамоатчилик фикрини шакллантиради.  

Кейинчалик, бутун дунёга катта таъсир кўрсатадиган ахборот сиёсати ва коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш муаммолари кўриб чиқилади.  

Муҳсина Рўзиева,  

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар  

университети таянч докторанти  

ЎзА