Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий имконият – сифатли тиббий хизмат гарови
12:19 / 2023-05-07

Марғилон шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига қарашли 2-шохобча биноси янги қиёфада фойдаланишга топширилди.

Янги Марғилон шаҳарчасининг 34 ярим мингдан зиёд аҳолисига хизмат кўрсатувчи ушбу шохобчани таъмирлаш лойиҳаси "Очиқ бюджет" ахборот порталида ғолиб деб топилган ва 600 миллион сўм маблағ ажратилган. 

Замонавий имкониятларга эга бўлган тез тиббий ёрдам шохобчасининг очилиш маросимида Республика тез тиббий ёрдам маркази директори А. Ғафуров, Марғилон шаҳар ҳокими А. Зиявитдинов, тиббиёт ходимлари ҳамда нуронийлар иштирок этди.

[gallery-11765]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА