Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий фитосанитар лаборатория фаолияти билан танишишди
20:51 / 2025-11-27

Сирдарё вилоятида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида пресс-тур ташкил этилди. Тадбирда журналистлар лабораториянинг асосий фаолияти, замонавий технологиялари ва фермерларга кўрсатаётган хизматлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Лабораториянинг асосий вазифаси – карантин остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар талаблар ва стандартларга мувофиқлигини аниқлаш, хавф таҳлили ўтказиш ҳамда фитосанитар сертификат ва карантин рухсатномаларини беришдир. Шунингдек, лаборатория илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш имкониятига эга бўлиб, бу қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва юқори ҳосил олишда муҳим аҳамият касб этади.

Аҳамиятли жиҳати, фитосанитар лаборатория замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, миллий стандарт талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Аккредитация Маркази томонидан аккредитациядан ўтган. Лабораторияга намуналар Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳар бўлимлари ҳамда Ўсимликлар карантини чегара маскани инспекторлари томонидан олиб келинади. Намуналар энтомологики, фитопатологик ва гербологик фитоэкспертизалар асосида текширилади.

Бундан ташқари, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларида унумли ва экспортбоп қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни амалга ошириш мақсадида, замонавий мобил кўчма лаборатория орқали  тез ва аниқ хулоса бериш имкони ҳам мавжуд. Бу хизмат “Карантин – деҳқонга кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилади ва фермерлар ўз экинлари учун сифат ва хавфсизлик кафолатига эга бўлади.

Пресс-тур давомида журналистлар лаборатория фаолияти билан яқиндан танишиб, барча қизиқтирган саволларига жавоб олишди.  

Лаборатория мудири Фаррух Мавлонов уларга лабораторияда олиб борилаётган текширувлар, илмий изланишлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришдаги хизматлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири