Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий эндокринология диспансери қурилди
11:45 / 2024-11-04

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш мақсадида эндокрин касалликлар билан касалланган беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 1958 йилда қурилган Бухоро вилояти эндокринология диспансери биноси замон талабларига жавоб бермай қолганлиги сабабли янгидан қад ростлади.  

Шу мақсадда вилоят эндокринология диспансерида алоҳида 1,3 гектардан иборат ер участкаси ажратилиб, инвестиция дастури доирасида 120 ўринга мўлжалланган барча қулайликларга эга касалхона ҳамда 100 қатновли маслаҳат поликлиникасининг қуриш ишлари учун 43 миллиард сўм маблағ ажратилди.  

Ҳозирда, диспансерда қурилиш ишлари якунланиб, сўнги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Янги диспансерда эндокринолог терапевт, эндокринолог педиатр, кардиолог, ЛОР, офтальмолог, акушер-гинеколог, психотерапевт, уролог-андролог, нефролог, подиатрист (диабетик тўпиқ хирурги) ва диабетик мактаб инструктори каби мутахассислари томонидан аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади.  

Ҳар йили диабетнинг оёқ товон соҳасидаги асоратлари ҳамда қалқонсимон без тугунли ва заҳарли бўқоқлар билан оғриган 100 нафардан ортиқ беморлар пойтахт клиникаларида юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтаб келмоқда. Мазкур иншоотнинг ишга туширилиши вилоят аҳолиси учун сифатли ва қулай тиббий хизматни кўрсатишга замин яратади.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.