Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда
19:45 / 2019-09-27

Хабарингиз бор, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб, босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.


Хабарингиз бор, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб, босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, жорий йилнинг 28 сентябридан “Elektron hisoblagich” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Андижон вилоятининг Андижон тумани истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади. Маълумот учун, Андижон туманида 66 800 та аҳоли вa 1 805 та юридик истеъмолчиларга жами 68 605 та ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.

Ҳозирда мамлакатимизнинг 52 та шаҳар ҳамда туманларида 1,5 миллиондан зиёд электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. Жорий йил охирига қадар 2,5 миллиондан, 2020 йил якунига бориб,7 миллиондан зиёд истеъмолчининг барчасига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари якунланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.

Ўрнатилаётган электр ҳисоблагичнинг ишлаши, ундан фойдаланиш қоидалари ва шунга ўхшаган бошқа кўпгина маълумотларни аҳолига етказиш учун махсус видеоролик ҳамда йўриқнома тайёрланиб телеграм каналига жойлаштирилди.

Айни вақтда ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки тамаъгирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, хабардор бўлишни истаймиз. Ҳурматли истеъмолчилар, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 78-150-75-64 рақамига ёкиTelegramʼдаги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.

Ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin,
Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати