Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий донни қайта ишлаш ускунаси ишга туширилди
08:26 / 2026-03-03

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани ҳудудидаги Дон ва шоли илмий-тадқиқот бирлашмаси томонидан қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, айниқса, уруғчилик ва дон маҳсулотлари сифатини яхшилаш мақсадида муҳим лойиҳа амалга оширилди.

Хитой давлатидан 100 минг АҚШ доллари эвазига замонавий, юқори самарадорликка эга асбоб-ускуналар олиб келинди. Ушбу ускуна соатига 5 тонна ҳажмдаги 20 турдаги дон маҳсулотини қайта ишлаш имкониятига эга. У орқали донни чанг ва аралашмалардан тозалаш, навларга ажратиш, махсус дорилар билан ишлов бериш ва тайёр маҳсулотни қадоқлаш ишлари автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади. Бу эса вақтни тежаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.

Янги технологияларнинг жорий этилиши қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий ёндашувларни кучайтиришга замин яратади. Айниқса, Нукус туманида етиштирилаётган дон ва шоли маҳсулотларининг экспортбоплигини ошириш, уларнинг бозорбоп тарзда қадоқланиши муҳим аҳамиятга эга. 

Шу билан бирга, уруғлик донларни сифатли саралаш ва дорилаш орқали келгуси мавсумда ҳосилдорликни янада ошириш имконияти яратилиб, маҳсулот етиштириш жараёнида сифат кўрсаткичлари яхшиланади ва ҳудуд иқтисодиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшилади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.