French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий дидактик воситалар билан таъминланди
14:38 / 2026-01-20

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши, таълим сифатини ошириш ҳамда илк ёшдан интеллектуал ва ижодий салоҳиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида  бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бухоро вилоятидаги 7 та давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Жондор, Вобкент ва Ғиждувон туманларида фаолият юритаётган “Илк ривожланиш марказлари”га жами 41 турдаги дидактик материаллар ва ривожлантирувчи ўйинчоқлар етказиб берилди.

– Ушбу таълимий ресурслар болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда танланган бўлиб, улар орқали тарбияланувчиларда нутқ ривожи, майда қўл ҳаракатлари, мантиқий фикрлаш, ижтимоий мослашув, мустақил қарор қабул қилиш ҳамда ижодий тафаккурни шакллантиришга хизмат қилади, – дейди Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муродилло Фармонов.

Шунингдек, “Илк ривожланиш марказлари”да яратилган замонавий таълим муҳити орқали болаларни эрта ривожлантириш, уларнинг қобилият ва қизиқишларини аниқлаш ҳамда индивидуал ёндашув асосида таълим бериш имкониятлари янада кенгаймоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.