English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий чиқинди йиғиш машиналари топширилди
16:51 / 2023-09-06

Аҳоли ва тадбиркорларга ҳудудларда сифатли хизмат кўрсатиш учун чиқинди йиғувчи замонавий техника воситаларининг ўрни жуда муҳим. Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш Республика маркази томонидан тизимда фаолият юритаётган ташкилотларга лизинг асосида Тошкент вилоятига 44 та “Исузу” чиқинди йиғиш махсус техникалари топширилди.

Бу туман-шаҳарлардан чиқиндиларни олиб кетиш қамровини оширади. Ушбу техникалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳудудлардаги санитар корхоналарга 10 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида лизингга берилмоқда. Шунингдек, махсус техникалар бир йиллик имтиёзли даврга эга бўлиб, қўшимча қиймат солиғидан озод этилган. Бу эса санитар тозалаш корхоналари фаолиятини яхшилашга, қамров даражасини оширишга ҳамда чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетишга ёрдам беради.  

Маълумот учун: санитар тозалаш корхоналарига енгиллик яратиш мақсадида улар томонидан бошланғич бадал шакллантиришда қийинчилик туғилганда, унинг ўрнига қонунчиликда белгиланган тартибда таъминот турларидан бири ёки бир нечтасини тақдим этиш имконияти ҳам берилмоқда. Август ойида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда ободонлаштириш ойлиги бўлиб ўтди. Унда тармоқ ходимлари томонидан жамоат жойларини ободонлаштириш ва ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, “маҳалладан хонадонгача” тамойили асосида маҳаллалар ҳудудларининг тозалигини оширишга эътибор қаратилди. Бундан ташқари, чиқинди ташлаш мумкин бўлмаган жойларга махсус кузатув камералари ҳам ўрнатилган бўлиб, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда тегишли чоралар кўрилмоқда.  

А.Мусаев, ЎзА