Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий банк хизматлари мижозлар манфаатига хизмат қилаётир
16:56 / 2017-06-30

“Қишлоқ қурилиш банк”да янги “Депозит-банкинг” хизмати йўлга қўйилди.

“Қишлоқ қурилиш банк”да янги “Депозит-банкинг” хизмати йўлга қўйилди. “Депозит банкинг” мобиль дастури банк омонатчилари – жисмоний шахсларга банк муассасаларига келмасдан шахсий мобиль телефонлари орқали, ўз талаб қилиб олгунча ва муддатли омонат ҳисобрақамларидаги маблағлар доирасида омонатларга ҳисобланган фоизларни чиқим қилиш ҳамда муддати тўлган омонатларни тўлиқ ёки қисман қайта расмийлаштиришга хизмат қилади.

Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида бу ва бошқа замонавий банк хизматлари кўламини кенгайтириш борасидаги қатор янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Унда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жумладан, тижорат банклари олдига “Электрон ҳукумат” тизими механизмларини йўлга қўйиш, аҳоли ҳамда юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш вазифалари қўйилгани таъкидланди. Зеро, эркин бозор иқтисодиёти шароитида ахборот технологияларини жорий этиш орқали замонавий банк хизматлари кўламини кенгайтириш тижорат банкларининг молия бозоридаги ўрни ва рақобатбардошлигини таъминлашдаги асосий омил ҳисобланади.

“Қишлоқ қурилиш банк”да мижозларга кўрсатилаётган замонавий банк хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мижозларга кўрсатилаётган замонавий хизматлар тури кўпаймоқда. “Интернет банкинг”, “Мобиль банкинг” ва “СМС-банкинг” хизматлари шулар сирасидан бўлиб, мазкур хизматлар туфайли мижозлар вақтларини тежаш ва маблағларни тезкор тасарруф этиш каби қулайликлар эга бўлмоқда.

– Бундай хизматларнинг кенгайиб бориши банк учун ҳам фойдали бўлиб мижозлар сафини кенгайтириш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва меҳнат ресурсларини тежаш имконини бермоқда, – дейди банк матбуот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов. – Ҳозир масофавий банк хизматларининг янги турларини жорий қилиш, уларни кўрсатиш сифатини ошириш, операциялар кўламини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Матбуот анжуманида ахборот технологияларини жорий этиш орқали кенгайиб бораётган АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” хизматлари кўламига мос равишда банк мижозлари ҳам йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги қайд этилди. Шунингдек, истиқболли лойиҳалар, банк фаолиятининг келгусидаги асосий йўналишлари бўйича маърузалар тингланди.

Журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб берди.