Компьютерда дастурий таъминот қилиш ҳозирги кундаги долзарб ва муҳим мавзулардан бири саналади. Бу тараққиётнинг муҳим омилидир.
Компьютер арифметик ёки мантиқий операциялар кетма-кетлигини автоматик равишда дастурлаштирилиши мумкин бўлган рақамли электрон қурилма саналади. Программа эса дастурлар, компютерларга турли вазифаларни бажаришга имкон беради. Компьютер тизими тўлиқ самарадорлик билан ишлаши учун аппарат, аппарацион тизим қурилмаларига эга бўлиши керак.
Кўп мақсадли саноат ва маиший электроника бошқарув тизими компьютерлар орқали бошқарилади. Бунга масофадан бошқариш пульти каби махсус мақсадли қурилмалар, саноат работлари ва компьютер дизайни, завод қурилмалари, шунингдек, шахсий компьютерлар ҳамда смартфонлар каби мобиль қурилмалар киради.
Аслида, ўтган асрнинг 70-йилларида микропроцессорлар ва микрокомпьютерлар ҳаётга татбиқ этилиб, босқичма-босқич тараққий эттирилган бўлса, бугунга келиб уларсиз ҳеч бир ривожланишни тасаввур қилолиб бўлмайди. Ҳатто маданиятимиз, санъатимиз, ижодий фаолиятмиз, қисқаси ҳаётимиздаги барча қулайликлар шу компьютерга боғланиб қолди.
Шундай экан, биз ҳам дунё халқлари билан баб-баравар одимлаш, керак бўлса янада афзалликлар яратиш учун компьютер технологияси ва дастурий таъминот, яъни программалаштириш тараққиёти жараёнига бефарқ бўлолмаймиз. Бунинг учун эса бошқа соҳалар каби дастурий программа яратиш соҳасига ҳам жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади.
Программа дастурларини ўрганишнинг ўзи тараққиёт йўлини кенг очиб беришда етарли эмас. Дастурий таъминотнинг турли жиҳатларини, фойда ва зарарини таҳлил қиладиган IT экспертлари ҳам керак. Бундай мутахассислар етиштириб чиқариш учун кўплаб махсус ўқув машғулотлари ўтказадиган таълим масканлари очишга тўғри келса, бунга шароит яратиш муҳим.
Программа дастурлаш таълимини олиб бориш учун кенг тармоқли программа тузиш ва дастур ёзиш тилларини ўргатадиган тизим зарур.
Аҳмаджон Каримов,
дастурий таъминот эксперти.