Наманган шаҳри бугунда улкан бунёдкорлик майдонига айланган. Айни вақтда вилоят марказидаги “Лола” даҳасида жойлашган “Жаҳон бозори” ҳудудида қўп қаватли автотураргоҳ қурилиши давом этмоқда.
“Asr Steel Group” масъулияти чекланган жамият томонидан барпо этилаётган мазкур замонавий автотураргоҳнинг лойиҳа қиймати 30 миллиард сўмни ташкил этади. Ҳозирга қадар қурилиш ишларининг 80 фоизи бажарилди. Жами 400 автомобиль сиғимига эга бўлган ушбу бинонинг биринчи қаватида автоэҳтиёт қисмлар билан савдо қилувчи шохобчалар жой олган.
Қурилиш ишлари билан яқиндан танишган Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов бундай истиқболли лойиҳалар Наманган вилояти инфратузилмаси, тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларига бошқа бозорлар атрофида ҳам шундай замонавий автотураргоҳлар барпо этиш юзасидан зарур топшириқлар берди.
[gallery-26503]
Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.