Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий автошоҳбекат фойдаланишга топширилди
13:16 / 2025-10-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Термиз туманида янги автошоҳбекат фойдаланишга топширилди. Ушбу йирик инфратузилма лойиҳаси вилоят транспорт тизимини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолига қулай ва замонавий йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш мақсадида барпо этилди.

Янги автошоҳбекат бир вақтнинг ўзида 950–1000 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга. Бекатнинг ишга туширилиши билан М–41 халқаро автомагистраль йўналишидаги 7 та туман аҳолиси учун транспорт хизматлари янада қулай ва кенг имкониятлар билан хизмат кўрсатиши таъминланди. Бу эса Термиз шаҳрига кириш-чиқиш жараёнларини енгиллаштириб, янги йўналишларнинг ташкил этилишига замин яратади.

[gallery-25877]

Замонавий автошоҳбекатнинг ишга тушиши вилоят миқёсида нафақат транспорт инфратузилмасининг ривожланишига, балки иқтисодий фаоллик ва ижтимоий қулайликларнинг ошишига ҳам хизмат қилади. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида йўловчилар хавфсизлиги, хизмат сифати ва ҳаракат жадаллиги янги даражага кўтарилди.

Янги автошоҳбекатнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА