Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий агротехнологиялар самараси
15:06 / 2015-05-01

Жиззахда “Қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни жорий этишнинг долзарб масалалари: томчилатиб суғориш – тежамкорлик омили” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Жиззахда “Қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни жорий этишнинг долзарб масалалари: томчилатиб суғориш – тежамкорлик омили” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, қишлоқ хўжалиги илмий- тадқиқот муассасалари мутахассислари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими вакиллари ҳамда фермер аёллар иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаёган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга хотин-қизларни кенг жалб этиш, уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар ўз самараларини бераётир. Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Жиззах вилоятида мазкур фармон ижроси доирасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган йили вилоятда 5 мингдан зиёд хотин-қиз ишга жойлаштирилди. Аёллар тадбиркорлигига тижорат банклари томонидан 34 миллиард 178 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Айни пайтда вилоятда 200 га яқин аёллар фермерлик билан шуғулланмоқда. Улар орасида қишлоқ хўжалигига замонавий технологиялар, хусусан, томчилатиб суғориш усулини жорий этиш орқали юқори натижаларга эришаётган фермерлар сони кўпайиб бормоқда. Илғор технологияларни жорий этиб, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олаётган фермер аёллар ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб берди.

– Мустақиллик халқимизга чексиз имкониятлар берди, – дейди Зомин туманидаги “Озод меҳнаткаш” фермер хўжалиги раҳбари Мақсуда Фозилова. – Ҳар ким ўз меҳнатидан баҳраманд бўлиб, эмин-эркин фаолият юритишига шарт-шароит яратилди. Собиқ тузум даврида қолоқ ва боқиманда деб камситилган деҳқон бугун ернинг ҳақиқий эгасига айланди. Бугун фермер номи билан жамиятда обрў-эътибор топаётган деҳқон замон билан ҳамнафас бўлишини давр тақозо этмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, фермер нафақат деҳқончилик сирларини пухта билиши, айни пайтда у иқтисодчи, ҳисобчи, менежер, селекционер, бизнесмен, керак бўлса, дипломат бўлмоғи зарур. Бугун биз, фермерларнинг дунёқарашимиз ўзгарди. Ўн йил олдин даромад кўриш, машина олиб, уй қуриш мақсадида меҳнат қилган бўлсак, бугун хўжалигимизда қайта ишлаш корхоналари очиш, янги иш ўринлари яратиб, аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлашни ният қилмоқдамиз. Соҳага янги технологиялар жалб этилиши ҳосилдорлик ва даромадни ошириш имконини бераётир. Хусусан, томчилатиб суғоришнинг афзалликларини хўжалигимизда синовдан ўтказдик. Ушбу усул қўлланилган майдонларда пахта ҳосилдорлиги 53 центнерга етди. Айниқса, сув тақчил бўлган ҳудудларда бу усулнинг аҳамияти катта экани амалда исботланди.

Бахмал туманидаги “Қўшчинор”, Мирзачўл туманидаги “Дилнура-нур”, Зарбдор туманидаги “Зарбдор обод” фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам томчилатиб суғоришни тоғли ҳудудлардаги боғдорчилик хўжаликларида қўллаш бўйича ўз тажрибалари ҳақида гапириб берди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фермерлар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни қўллаш, қишлоқ аёлларининг фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди, ўзаро фикр алмашилди.