Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Замон ҳам, раҳбарлар ҳам ўзгарган экан..."
12:46 / 2021-09-29

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов туманимиз марказида сайёр қабул ўтказаётганини эшитиб, у ерга бордим. Мақсадим – ногиронлик аравачаси сўраш эди. Бир неча йил олдин оёғимдан айрилганимдан сўнг, шу матоҳни сўраб бир-иккита идорага бордим. Лекин масалам ҳал бўлмади. Вилоят ҳокими ҳал қилиб берар, деган умидим бор эди.

Қабулга бориб Эркинжон Турдимовга шу ҳақда айтган эдим, "Ҳозир аравача келтириб беришади, яна нима муаммойинг бор", деб ҳаётим ҳақида сўради. Уйда косиблик билан шуғулланишим, устахонам йўқлиги, ота-онамнинг уйида битта хонада ёлғиз яшашимни айтдим.    

Ҳоким устахона қуриб бериши, уйимни таъмирлаши ва ҳатто уйлантириб қўйишини айтди. Ўша ернинг ўзида раҳбарларга топшириқ берди. Тўғрисини айтсам, бу гапларга ишонмадим, ҳоким ваъда берди-да мени алдаб, деб ўйладим.

Ишонасизми, эртаси куни уйга усталар келиб, иш бошлади. Бир ҳафтанинг ичида ҳаётим ўзгариб кетди. Кийим-кечак келтирган ким, телевизор олиб келган ким, уни жиҳозлаган ким, туман ҳокимлиги соғин сигир олиб келди. Хотин-қизлар ташкилоти, маҳалла фаоллари бир-иккита хонадонга совчиликка ҳам борди, ўзим ҳам гаплашдим, насиб этса, тез орада тўй ҳам қиламиз.

Беш кундан кейин ҳокимликдан вакиллар келиб, устахонангиз тайёр бўлди, "Юринг, калитини берайлик", дейишди.  

Ишониб-ишонмай, туман марказига бориб, кўзимга ишонмадим, ўзим орзу қилган ихчамгина устахонани қуриб, жиҳозлаб қўйишибди.

Янги ҳаёт бошлагандек бўлдим. Бунинг учун албатта Эркинжон Турдимовдан миннатдорман. Ҳоким билан яна учрашсам, алоҳида раҳматимни айтаман.

Кўпчилик раҳбарларнинг маҳаллаларда, одамлар орасида юриши хўжакўрсинга, деб ўйлайди. Очиғи, ўзим ҳам шундай фикрда эдим. Аммо энди фикрим ўзгарди. Замон ҳам, раҳбарлар ҳам ўзгарган экан.  

 

Ойбек Мадатов,

Иштихон тумани