Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илму маърифатни қадрлаган юрт
21:00 / 2020-01-27

Ҳар бир янгилик қаршисида туриб, унинг нима эканини билишга қизиқамиз, моҳиятини англашга ички бир эҳтиёж сезамиз.

Замон эврилмоқда, сен-чи, замондош?

Ҳар бир янгилик қаршисида туриб, унинг нима эканини билишга қизиқамиз, моҳиятини англашга ички бир эҳтиёж сезамиз. Бугун ана шундай янгиликлар қаршисида тин олиб, “бу мен учун қандай манфаат беради?” дейдиган замондошимиз борки, ўзига-ўзи ҳисоб беради. Кечаги кунининг қандай ўтгани-ю, қандай хатоларга йўл қўйганини таҳлил қилишга ҳаракат қилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ўзининг яшовчанлиги билан жамият ҳаётидаги узил-кесил ўзгаришларга катта йўл очиб берди. Энди уни амалда бажариш зиёлилар, шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг масъулиятли вазифасидир. Биз ана шу томонда туриб, жипслашсак, имкон қадар қўллаб-қувватласак, умумий манфаатларимизга катта ҳисса бўлиб қўшилиши табиий.

Мурожаатномада келтирилган далиллар, мақсад ва режаларнинг шахсан ўзимнинг соҳамга тегишли бандларидан кўнглимда илҳом ва завқни туйдим. Ахир, илм – бу яратувчанлик, кашф қилиш, изланиш, ўз соҳасига жон фидо қилишдир. Шу муқаддас заминда яшаётган одамларга Президент йўллаган таъкидлар, режалар, аниқ чора-тадбирлар, ўйлайманки, илҳом бағишлайди. Ҳадис илмининг буюк пешвоси Имом Бухорий бобомизнинг муборак китобларида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмағай” деган пурмаъно ҳикмат келтирилади. Айнан ушбу ҳадиснинг бугунги кундаги биз ва иқтидорли талаба-ёшларимизга келгусида бажариши лозим бўлган изланишларга беминнат куч-ғайрат бағишлаши шубҳасиз. Ҳар қандай давлатнинг мустаҳкам пойдевори – илм, маърифат орқали бунёд этилади. Биз ана шундай буюк илмга эга, ҳар қандай соҳада қомусий билимларни яхлит олиб борган алломаларнинг авлодларимиз.

Биргина ҳаётий мисолни ҳеч қачон унутиб бўлмайди. 2012-2016 йилларда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишга бўлган “сунъий тўсиқлар”ни ўйлаб топган ватандошимизга савол билан юзланамиз: бу катта хатони ким гарданига олади? Хўш, сиз чиндан ҳам бизга дўстмидингиз? Ўша фармон ва қарорни ижод қилганлар ҳозир ҳам орамизда юрибди. Бироқ ана шу 5 йиллик илмий жабҳадаги йўқотиш ватанимизни кўпгина манфаатлардан маҳрум қилди. Лекин умид, ишонч йўқолмади. Бизга ана шундай азму шижоатни қайтиб берган, бизни илҳомлантирган, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратишга қодирлигимизга яна бир бор ишонтирган юрт раҳбарининг Мурожаатномасида қилиниши лозим бўлган ишлар, режалар аниқ белгилаб берилди. Ҳақиқатдан ҳам, Ватанимиз тарихига назар ташласак, илк уйғониш давридан то шу кунга қадар илм соҳасида бўладими, маърифат ёки маънавият соҳасида бўладими, барчасида узоқни кўзлаб қилинган пухта билим билан яратувчанликни кўрамиз. Бу нимадан далолат беради? Президентимиз алоҳида таъкидлаганидек: “Биз – ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли БУЮК ХАЛҚМИЗ”.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида олиб бориладиган илмий тадқиқотларга, маърифий соҳадаги ишларимизга куч-ғайрат ато қилсин. Биз ана шундай эзгу ишларимизни бу йил ҳам давом эттириб, ўз соҳамизга янги-янги ғояларни мақсадли амалга оширишимизда бир-биримизга елкадош бўлиб, давлатимиз раҳбарининг ишончини оқлаймиз.

Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ,
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти
Элликқалъа педагогика факультети кафедра мудири, фан доктори