“Замин” фондидан хайрли ташаббус: Бухородаги 15 та мактабнинг сув таъминоти яхшиланади
2020 йилда “Замин” фондининг “Умумтаълим мактабларида сув, санитария ва гигиена” дастури доирасида вилоятнинг Жондор туманидаги 11- умумтаълим мактабида сув таъминоти ва санитария тизими яратилган эди. 2022 йилда ҳам вилоятдаги тоза ичимлик сув муаммоси бўлган бир нечта мактабларда шундай тизим яратилиши режалаштирилган.
2021 йилда “Замин” фонди томонидан Бухоро вилоятидаги 15 та умумтаълим мактабида сув таъминоти ва санитария тизими яратилиши белгиланган эди. Бунинг учун махсус қудуқ бурғуланиб, ичимлик суви даражасига қадар сув тозалаш ускунаси ўрнатилади. Гигиена стандартларига жавоб берадиган инфратузилма яратилади.




Сувни иккиламчи тозалаш тизими ташкил этилади. Лойиҳа учун 19 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, айни пайтда Ғиждувон туманидаги 2-, 32-, 33-, 34-, 42-, Пешку туманидаги 6-, 32-,34-, Жондор туманидаги 20-, 21-, Шофиркон туманидаги 12-, 23-,30-, 33- ҳамда Ромитан туманидаги 12-умумтаълим мактабларида қурилиш жараёнлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда мазкур мактаблар тоза ичимлик сув билан таъминланади.
Зариф Комилов, ЎзА