Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси мамлакатимиздаги биринчи госпиталь турдаги мактабга ташриф буюрди
07:50 / 2022-05-12

“Zamin” фонди болаларга узоқ вақт даволаниш шароитида таълим бериш бўйича муҳим лойиҳани амалга оширмоқда. Фонднинг «Меҳрли мактаб» лойиҳаси узоқ вақт даволанаётган болалар учун сифатли таълим эшикларини очмоқда

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази негизида Ўзбекистондаги илк госпиталь мактаб – «Меҳрли мактаб» фаолият юритмоқда.

Ушбу мактаб “Zamin” фонди томонидан Ўзбекистон Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган госпиталь педагогика соҳасидаги катта лойиҳанинг натижасидир.

Бугун мактабга “Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ташриф буюрди. Бу ердаги шароитлар билан танишиб, фонд раҳбари педагог ва ота-оналарга далда бўлгувчи сўзларини изҳор қилди, болажонлар билан дилдан суҳбатлашди.

Мактабнинг вазифаси – узоқ вақт даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага бориш имконияти бўлмаган болаларнинг сифатли ва узлуксиз таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдир. Мактаб боланинг тўлақонли реабилитация бўлиши, мослашиши ва ижтимоийлашишига, бу жараёнда ота-оналар ҳам қатнашишига хизмат қилмоқда.

Госпиталь мактаб учун педагог ва психологлар танлов асосида танлаб олинган, улар госпиталь педагогика бўйича махсус тренинглардан ўтган. Ўқитувчи ва мураббийлар жамоаси тиббий ходимлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Болалардаги иммунитет танқислигини ҳисобга олиб, мактаб ўзига хос тиббий талабларга мувофиқ жиҳозланган, гипоаллерген материаллар билан таъминланган. Ўқув жараёнида фақатгина электрон дарсликлар ва ҳар бир ўқувчига алоҳида бириктирилган китоблардан фойдаланилмоқда.

Мактабда "Zamin Creative" ижод студияси ҳам очилган. Унда болалар мусиқа, тасвирий санъат ва медиадан сабоқ олмоқда. IT-лаборатория ва сенсорли хона ҳам бор.

Шу билан бирга, мактаб тўсиқсиз муҳит яратиш учун мослаштирилган ўқув дастурлари, госпиталь педагогика соҳасида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш модуллари ишлаб чиқиладиган ва яратиладиган методология маркази сифатида ҳам хизмат қилмоқда.

ЎзА