French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Замин” фермер хўжалиги маррада
17:44 / 2025-09-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Замин” фермер хўжалиги пахтакорлари туманда биринчи бўлиб зафар қучди. Эрта баҳорда 46,5 гектар майдонга Хитой технологияси асосида плёнка остига экилган “Xin Lu Zao 78” навли уруғлик чигит ўз вақтида ва сифатли ташкил қилинган агротехник тадбирлар сабаб мўл ҳосилга кирди. Хомашё тўлиқ пахта териш машинаси ёрдамида ўн иш кунида йиғиштириб олинди. 243 ўрнига 245 тонна пахта топширилиб, ҳосилдорлик 55 центнерга етказилди. 

[gallery-25405]

– Томчилатиб суғоришни йўлга қўйганимиз яхши самара берди, - дейди “Илғор фермер” кўкрак нишони соҳиби, хўжалик раҳбари Ҳошимжон Иброҳимов. – 33 гектарда томчилатиб суғоришни жорий этганимиз учун ер солиғидан озод бўлдик, электрдан субсидия ажратилди, кредитнинг 50 фоизи субсидия сифатида қоплаб берилди, ишчи кучи 70 фоизга қисқарди. Ўтган йили 45 киши ишлаган бўлса, бу йил 4 нафар пудратчи, 3 нафар механизатор, 3 нафар сувчи билан ишладик. Ўғит 40 фоиз, дизель ёнилғиси 80 фоизга камайди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА