Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замбияда фил сайёҳларга ҳужум қилди
11:25 / 2025-07-05

Замбияда фил ҳамласи оқибатида икки турист ҳалок бўлди, деб ёзди “Ассошиэйтед Пресс” мамлакат Шарқий музофоти полицияси раҳбари Робертсон Мвимбага таяниб.

— Икки кекса сайёҳ миллий боғ бўйлаб сайр чоғи она фил хуружига дуч келди, — дейилган агентлик хабарида.

Мулозим қурбонлар аёл кишилар — 68 ёшли британиялик ва 67 ёшли Янги Зеландия фуқароси эканини тасдиқлади. Полиция маълумотига кўра, фил болаларини қизғаниб, сайёҳларга ташланган. Жабрдийдаларнинг иккаласи ҳам воқеа жойида жон берган. Қайд этилишича, боласи ёнида бўлса, бу жонивор ҳар қандай ҳолатда ўта тажовузкор бўлиши мумкин.

Гидлар ўқ узиб, филни тўхтатмоқчи бўлган, бироқ фожианинг олдини ололмаган. Она фил жароҳатланган.

С.Раҳимов, ЎзА