Ёшларнинг интеллектуал, мантиқий ва билим савиясини ошириш, уларни оммавий-маърифий ҳаракатга жалб қилиш, ақлий салоҳиятини ривожлантириш ва улар ўртасида билимдонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган "Заковат" ўйини ёшларнинг севимли машғулотига айланиб улгурди.
Лойиҳанинг турли йўналишларида ғолибликни қўлга киритаётган ёшлар муносиб рағбатлантирмоқда.
Хусусан, 17 ёшли Муҳаммаджон Маҳадалиев Алишер Навоий ҳақидаги ажойиб саволи билан йилнинг энг яхши билимдони деб топилиб, электромобиль кроссоверига лойиқ кўрилди. У Тошкент вилояти Қибрай туманида истиқомат қилади. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида таҳсил олади.

–Болалигимдан “Заковат” интеллектуал ўйинида иштирок этишни орзу қилардим, – дейди М.Маҳадалиев. – Лекин кун келиб ўйин жараёнларида иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллайман деб кутмагандим. Алишер Навоий ҳақидаги саволим бу энг қизиқ саволни ўйлаб топишни хоҳлаганим ва изланиш ортидан тузилган. Шу саволим энг қизиқ ва долзарб савол сифатида қабул қилинганидан жуда ҳурсандман.
Юртимизда Муҳаммаджон каби интилувчан ҳамда билимли ёшларимиз талайгина ва улар давлатимиз томонидан доимий қўллаб-қувватланмоқда.
Гулноза Бобоева,
ЎзА