“Заковат” клуби ва ЎзННТМА ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Сўнгги вақтларда “Заковат” клуби аҳолини интеллектуал ўйинлар билан янада кенгроқ қамраб олиш мақсадида турли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
Худди шу мақсадда “Заковат интеллектуал клуби” ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Унга мувофиқ, ҳамкорлик доирасида келгусида Ассоциацияга аъзо ташкилотлар ходимлари учун Клуб томонидан турли интеллектуал ўйинлар ташкил этиш ва бу орқали ходимларнинг мантиқий фикрлаш кўникмаси ҳамда интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Умуман олганда, мазкур ҳамкорлик ННТлар ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва интеллектуал муҳитни шакллантиришга ёрдам беради. Натижада, ташкилотлар фаолияти янада самарали ва мазмунли бўлади.
ЎзА