Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Заковат” интеллектуал ўйинида ғолиб бўлган мактаб жамоалари тақдирланди
14:35 / 2022-10-12

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинига бўлган қизиқиш янада ортди.

Сабаби, қарор билан бир қанча имтиёзлар белгиланди. Хусусан, интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор, жумладан, 1-2-3-ўринлар бўлган умумий ўрта таълим мактаблари олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилиниши белгилаб берилди. 



Таълим муассасаларида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга директор жамғармаси ҳисобидан бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилиши белгилаб қўйилган. 

Шунингдек, мазкур турнирнинг республика босқичи ғолиблари, 1-ўрин базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравар, 2-ўрин 4 баравар, 3-ўрин 3 баравар миқдорида бир йил мобайнида стипендия билан рағбатлантирилиб борилади. 

Шунга кўра, пойтахтимизда бўлиб ўтган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг якуний финал босқичи ғолиблари ҳам муносиб тақдирланди. 

Биринчи ўрин Фарғона вилояти Фарғона тумани 36-мактаб, 2-ўрин Самарқанд вилояти Нуробод тумани 11-мактаб ва 3-ўрин Самарқанд вилояти Пахтачи тумани 12-мактаб жамоасига насиб қилди.

Гулноза Бобоева, 
ЎзА