Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззахда ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини кўтаринки руҳда ўтказилди.
Унда вилоят ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимларидан ташкил топган 13 та жамоа ўзаро беллашишди.
Қизғин баҳс ва фикрлар тўқнашувига бой ўтган мазкур вилоят босыисида давомида иштирокчилар ўз билим савияси, зеҳний салоҳияти ва жамоавий фикрлаш қобилиятини намоён этишди. Якуний натижаларга кўра, вилоят ички ишлар бошқармасининг “Қалқон” жамоаси ғолиб деб топилди. Давлат божхона бошқармасининг “Меркурий” жамоаси иккинчи, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “Қутқарувчи” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
[gallery-27056]
Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчиларнинг дипломлари ҳамда китоблар тўпламлари билан тақдирланишди.
Қайд этилишича, ушбу тадбирларда жами 150 нафар ҳарбий хизматчи ва ёшлар фаол иштирок этишди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА