French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заковат баҳсида - нотариуслар
16:14 / 2025-06-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан  нотариуслар ўртасида шахмат-шашка турнири  ўтказиб келинмоқда.

Анъанавий турнирнинг ҳудудий босқичи бу гал июнь ойининг 15 санасига қадар якунланиб, эркак ва аёл нотариуслар орасидан шахмат-шашка бўйича энг кучлилари саралаб олинган эди. Ана шу ғолиблар Фарғонада кубок учун яна бир бор беллашдилар.

Эркаклар ўртасида шахмат тахтаси узра кечган муросасиз баҳслар сўнгида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидан нотариус Алишер Абдуназаровнинг қўли баланд келди. Хоразм вилояти Хазорасп туманидан Акбар Аллаберганов ва андижонлик Одилжон Алимовга кейинги ўринлар насиб этди.

Шашка бўйича аёл нотариуслар ҳам бўш келмадилар. Ҳакамлар ҳаваскор шашкачиларнинг ғалабага бўлган иштиёқини юксак баҳоладилар. Натижага кўра, Сирдарё туманидан нотариус Зулфия Норбўтаева энг моҳир шашкачи деб топилди. Хоразм вилояти  Гурлан туманидан Зебо Ражабова ва Навоий вилояти  Конимех туманидан Мавлуда Ҳайитова 2- ва 3-ўринларни эгаллади.  

[gallery-24101]

Ғолибларга Нотариал палатанинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА