Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Закладчик”лар қўлга олинди
17:01 / 2025-05-01

Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари томонидан тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилиб, қатор жиноятларнинг олди олинмоқда.

Хусусан, Қўйи Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1999-йилда туғилган фуқаро А.С. гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни контактсиз – манзил усулида тарқатиш (“закладчик”) фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланди. У навбатдаги “заҳри қотил”ни олиш мақсадида туманнинг овлоқ ҳудудидаги ерни кавлаётган вақтида, далилий ашё билан ушланди. Ушбу шахснинг ёнидан 20 дона қадоқланган ҳолда, синтетик гиёҳванд моддалар холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилди. 

Бундан ташқари, Тошкент туманидаги Иқбол маҳалласи ҳудудида ҳам худди шундай вазият аниқланди. Хусусан, автомобиль йўли ёнида жойлашган эҳсон қутисини очиб, ичидаги пулларни олишга уринган 2005 йили туғилган Ж.М. туман ИИБнинг тунги хизматига бириктирилган ходимлари томонидан ушланди. Ушланган шахс ёнидан 9 дона қадоқланган, кучли таъсир қилувчи моддага ўхшаш дори воситалари топилди ва холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилди. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

А.Мусаев,ЎзА.