Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Захирадаги ҳарбийлар умумтаълим мактабида ишлаши мумкинми?
10:45 / 2019-10-30

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасида умумтаълим мактабларига чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимини профессионал кадрлар билан таъминлаш масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасида умумтаълим мактабларига чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимини профессионал кадрлар билан таъминлаш масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят вилоят халқ таълими ва мудофаа ишлари бошқармалари масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар сафидан захирага бўшатилган офицер ва олий маълумотли сержантлар иштирок этди.

– Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад жорий йилнинг 23 август куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш баёнининг тегишли бандлари ижросини таъминлашдир, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Зулфия Неъматова. – Мактабларимизда ўқитилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимини профессионал кадрлар, яъни мудофаа ишлари бошқармаси ҳисобидаги Қуролли Кучлар сафидан захирага бўшатилган офицер ва олий маълумотли сержантлар ҳисобига таъминлашни режалаштирганмиз. Армия ҳаётини кўрган фахрий ҳарбийларимиз ёшларимизни мамлакат Қуролли Кучлари сафига ҳарбий ватанпарварлик руҳида, садоқатли ва муносиб, баркамол авлод этиб тарбиялашларига ишончимиз комил.

Тадбирда захирага бўшатилган офицер ва сержантларнинг ҳар бири билан вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси фахрийлар ишлари бўйича кенгаш раиси Б. Абдалимовлар кун тартибидаги мавзу юзасидан очиқ суҳбатлашди.

Фахрий ҳарбийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда умумтаълим мактабларидаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари лавозимларига ишга жойлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.