English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зах сувлари кўтарилиб кета берганлиги боис Чимбой тумани марказидан оқиб ўтадиган канал бетонланмоқда
20:29 / 2020-10-10

Мазкур каналнинг ушбу қисми тўлиқ бетонлаштирилганидан сўнг, каналда сув йўқотилиши камаяди, шу билан бирга ҳудуддаги аҳолининг ҳам бир неча муаммоси ҳал бўлади.


“Кегейли” магистрал каналининг Чимбой тумани марказидан оқиб ўтадиган 2,5 км қисмини бетонланмоқда. Мазкур каналнинг ушбу қисми тўлиқ бетонлаштирилганидан сўнг, каналда сув йўқотилиши камаяди, шу билан бирга ҳудуддаги аҳолининг ҳам бир неча муаммоси ҳал бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, каналнинг вегетация даврида тўлиб оқиши туман марказидаги “Жипек жоли” ва “Кўкши қалъа” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида зах сувларнинг кўтарилишига олиб келарди.

2020-2022 йиллар давомида мазкур канални реконструкция қилиш ва қурилиш ишларини олиб боришга жами 11 миллиард 130 миллион сўм ажратилиши белгиланган. Амалга оширилаётган ишлардан Чимбой тумани аҳолиси, айниқса, каналга яқин ҳудудда яшовчи одамлар мамнун бўлишмоқда.

photo_2020-10-10_20-28-41.jpg