Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заҳматли меҳнатга муносиб тақдир
19:37 / 2025-12-11

Жиззах вилоятида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган пахтакор, боғбон, фермер ва аграр соҳанинг фидойи вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланишди.

Бу нафақат меҳнаткашларнинг узоқ йиллик сидқидилдан қилган заҳматига берилган муносиб баҳо, балки қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллик билан ўз самарасини бераётганини ҳам тасдиқлайди.

Президентимиз фармонига асосан, мукофотланган юртдошларимиз орасида меҳнат унумдорлигини ошириш, интенсив агротехника усулларини жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш маданиятини шакллантириш, маҳсулотларни сифатли қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга катта ҳисса қўшган мутахассислар алоҳида эътироф этилди. Улар ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, инновацион технологияларни амалиётга татбиқ этиш, ёш кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашда ҳам юқори кўрсаткичларга эришгани билан ўрнак бўлмоқда.

[gallery-26689]

Бахмал туманидаги “Гулбулоқ сабзавотлар макони” фермер хўжалиги раҳбари Муҳаббат Ҳасанова “Меҳнат шуҳрати” ордени билан, Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев “Дўстлик” ордени билан, Арнасой туманидаги шахсий томорқа эгаси Икром Каримов “Жасорат”, Пахтакор туманидаги “Боғишамол томорқа экспорт” МЧЖ раҳбари Жамшид Ахмедов “Келажак бунёдкори”, Дўстлик туманидаги “Илҳом Шариф” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Икром Шайзаков эса “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.  

Давлат мукофотлари тантанали маросимда Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоев томонидан топширилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилган республика  тадбирида Жиззах вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Зафар Рузиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони, Шароф Рашидов туманидаги “Қўрғонтепа” фермер хўжалиги раҳбари Абдунаби Абдураҳмонов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор” унвони, Зафаробод туманидаги “Фориш йўллари” фермер хўжалиги раҳбари Рустам Раимқулов эса “Шуҳрат” медали билан мукофотланишди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари