Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида кўпчилик билади (+видео)
18:11 / 2023-02-13

“Уларни танийсизми?” лойиҳаси

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир,  

Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидир.  

Яхши киши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз  

Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидир.  

Бу сатрлар муаллифи барчамиз учун қадрли. Ҳар йили 14 февраль санаси яқинлашаркан юртимизда улуғ аллома, буюк ўзбек шоири, мутафаккир давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд байрами кенг нишонланади. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.  

Буюк Амир Темурнинг бешинчи авлоди Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилда Андижонда туғилган. Айни кунларда мамлакатимизда улуғ бобомиз таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ташкилот ва корхоналарда, таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлар ўтказилмоқда.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3wZoUX_zywk" title="Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида кўпчилик билади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Албатта, биз улуғ аждодларимиз қолдирган меросни ўрганишимиз, уни кенг тарғиб этишимиз керак. Хўш, бугунги кунда юртдошларимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида нималарни билади? Унинг меросидан қанчалик хабардор? Сўровимизда ана шуларга эътибор қаратдик.  

Бобур ўзбек тарихида том маънода йирик шахс. Унинг тарихчи олим, зукко адиб ва дилбар шоир сифатида қолдирган адабий мероси бебаҳодир. “Бобурнома” Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодиёти устуни. Жаҳон адабиёти ва манбашунослигида муҳим ва ноёб ёдгорлик. Эски ўзбек (чиғатой) тилида ёзилган.  

Умуман олганда, бугунги кунда улуғ бобомиз таваллудининг 540 йиллиги илм-маърифат байрами сифатида кенг нишонланмоқда.  

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА