Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зафарободда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
20:42 / 2023-12-01

Жиззах вилояти Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда жами 18 нафар маҳкумнинг иши кўриб чиқилди.

Сайёр суд жараёнида 30-сонли манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг 3 нафарига Жиноят кодексининг 74-моддаси қўлланилиб, уларнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилган бўлса, 1 нафар маҳкум жазони ўташдан шартли равишда озод этилди.

Шунингдек, мазкур сайёр суд мажлисида Зафаробод туман пробация гуруҳининг назоратида турган 14 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Шунингдек, ушбу сайёр суд мажлисида 11 та алимент ва бошқа турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳам кўриб чиқилди.

[gallery-14858]

Шундан сўнг тумандаги жазодан озод қилинган маҳкумлар, ёшлар, хотин-қизлар ҳамда алимент тўловчи ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.  

Ярмаркада туман ИИБ бошлиғи, туман прокурори ҳамда Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси ҳам иштирок этиб, тадбир жараёнини бевосита кузатиб борди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 25 та корхона, ташкилот, ишлаб чиқариш фирмалари 89 та бўш (вакант) иш ўрни билан иштирок этди. Шунингдек, ярмаркада корхона ва фирмалар ўзларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни иштирокчиларга намойиш этди.  

Тадбирда 15 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

А.Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари