Зафар Арслонов жаҳон чемпиони
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича фахрийлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда дунёнинг 63 мамлакатидан келган жами 973 нафар фахрий дзюдочилар ғолиблик учун кураш олиб борди. Чемпионатнинг М2 тоифасида ҳамюртларимиз шоҳсупанинг турли поғоналаридан жой олди.
Жумладан, Зафар Арслонов 100 килограммгача вазнда олтин медални қўлга киритган бўлса, Азиз Тошматов ва Маъруфхўжа Мўминхўжаев ўз вазнларида кумуш медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, Баҳром Иноятов, Марис Маҳмудов, Фаҳриддин Шарипов ва Ҳамид Атажанов бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА