Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА махсус мухбирлари Сўхда
09:28 / 2020-06-12

«Қалъа» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жанобиддин Камолов салкам 40 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланади.


Энг тоза ва шифобахш асал тайёрланмоқда

«Қалъа» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жанобиддин Камолов салкам 40 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланади. Айни кунларда хонадонида 50 та асалари оиласи парваришланяпти. Эътиборли жиҳати, бу асални харидори кўп. Ҳатто Фарғонанинг бошқа ҳудудларидан буюртма қилишади. Бунинг сабабини биласизми? 

Сўхнинг фусункор табиати ва тоғлардаги табиий гиёҳлари асаларичиликда катта аҳамиятга эга. Жанобиддин ака асосан асалариларни тоғларда парваришлайди. Унинг бир одати асалга шакар аралаштирмайди. Тоза, тотли ва шифобахш асал эса минг дардга даво. Биз бу неъматни нарх навосига қизиқдик.

Бир килограмм асал 60 минг сўмдан 100 минг сўмгача сотиларкан.

photo_2020-06-12_09-38-51.jpg

-Об- ҳавога қараб бир йилда 600 килограмгача асал оламиз, - дейди Жанобиддин ака. - Бу ўртача 50 миллион сўм оилага даромад бор дегани. Сўхда асаларичилик учун имконият бор. Аммо жуда камчилик бу иш билан шуғулланади.

Ҳа, туманда коронавирус пандемияси таъсирида кўпчилик ишсиз ва даромадсиз қолди. Шу боис маҳаллаларда томорқадан самарали фойдаланиш, асаларичилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш кун тартибига чиқди. Мана бундай оилалар эса бошқаларга ибрат бўла олади.

photo_2020-06-12_09-38-52.jpg