French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА "луқма"си халқ манфаати учун фойдали бўлди
09:50 / 2020-05-19

Бугун ЎзА сайтида "ЛУҚМА: “Afrosiyob” йўлда, маълумотнома эса 224 минг сўм..." сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.


Бугун ЎзА сайтида "ЛУҚМА: “Afrosiyob” йўлда, маълумотнома эса 224 минг сўм..." сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Мазкур мақолада келтирилган масалалар мутасадди ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганилиб, натижаси ўлароқ Республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.

Ахборотда келтирилишича, авиа ва темир йўл қатнови учун йўловчилардан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинган.

"Хабарингиз бор, карантин даврида фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан хорижий тажриба ўрганилган ҳолда жорий йилнинг 18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди. 

Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди. 

Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.", дейилади расмий ахборотда.