Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзА кўзгусида Самарқанд вилояти акс этади...
08:32 / 2019-12-27

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди ва янгидан буён этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабида бўлди.


2019 йилги ислоҳотлар самаралари рақам ва фотофактларда 

Самарқанд – мамлакатимизнинг йирик ва аҳолиси кўп вилоятларидан бири ҳисобланади. 1938 йил 15 январда ташкил топган. Умумий майдони 16,77 минг квадрат километр. Вилоятда 2 та шаҳар, 14 та туман, 88 та шаҳарча, 1 минг 829 та қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд. Аҳолиси 3 миллион 857 минг нафар. Маркази – Самарқанд шаҳри. Уч минг йилликдан зиёд тарихга эга мазкур шаҳар азалдан илм-фан, маданият ва цивилизация маркази бўлган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди ва янгидан буён этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабида бўлди.

3-Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.JPG
 
Шу куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди ва Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Эркинжон Турдимов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди. 
Самарқанд давлат университетида халқаро таълим дастурлари маркази ташкил этилди. 
Самарқанд шаҳрининг Университет хиёбонида буюк мутафаккир Конфуций майдони ташкил этилди ва бу ерда аллома ҳайкали ўрнатилди. Хитой анъаналарига хос айвонлар барпо этилди. 

6-Конфуций майдони.JPG

12-13 январь кунлари Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирокида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон иштирокидаги учрашуви бўлиб ўтди. 

7-Форумлар мажмуасида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири.jpg

Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида туғма юрак нуқсони билан туғилган икки нафар беморнинг юраги илк бор очиқ турда муваффақиятли операция қилинди. 
Самарқанд ветеринария медицинаси институтига Жанубий Кореянинг Конкук университети президенти Мин Санги ташриф буюрди ва икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. 
Самарқанд вилояти ҳокимлиги вилоятдаги тўрт театрга “Isuzu” автобуслари совға қилди. 
Самарқандда қурилиш соҳасида фаолият олиб бораётган маҳаллий тадбиркорлар ва Туркиянинг Шарқий Анатолия экспортчилар уюшмасига аъзо 18 компания вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди ва ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланди. 

16 15_Қозоғистон таълим кунлари.JPG

Самарқанд шаҳрида “Қозоғистон таълим кунлари” илмий-маърифий кўргазмаси ташкил этилди ва унда қўшни республикадаги 12 олий таълим муассасаси ўз тақдимотларини ўтказди. 
Самарқанд автомобиль заводида ташкил этилганлигининг йигирма йиллигига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. “Ўзавтосаноат”, Япониянинг “ISUZU Motors” компанияси ва “Itochu corporation” корпорацияси вакиллари иштирок этган тадбирда мазкур корхонада “D-MAX” автомобили ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани маълум қилинди. 

19_Сам автомобиль заводи.JPG

Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги фармонига кўра, Самарқанд вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 5 нафар фуқаро афв этилди. 
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ҳадис илми мактаби талабаларининг республикамиздаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларга саёҳатларини амалга ошириш учун замонавий автобус совға қилинди. 

22_Ҳадис мактаб автобус.JPG

21_Ҳадис мактаб автобус.JPG

Самарқандда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон касаба уюшмалари федерациялари вакиллари иштирокида “Трансмиллий корпорацияларга ва ижтимоий сиёсатга тааллуқли принциплар тўғрисидаги уч томонлама декларацияси: касаба уюшмалари учун ҳаракатлар воситаси” мавзусидаги халқаро семинар ўтказилди. 
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Хитойда “Бир камар, бир йўл” халқаро форумида маъруза қилди. 
2019 йил Инвестиция дастури доирасида 1056 лойиҳа бўйича умумий қиймати 9198,6 миллиард сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши кўзда тутилиб, йилнинг I чораги якуни билан 2367,7 миллиард сўм ёки йиллик режага нисбатан 25,7 фоиз маблағ ўзлаштирилди. 22 лойиҳа учун 7,3 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция (йиллик кўрсаткичга нисбатан 4,3 фоиз) киритилди. 

27_Франция консуллиги.JPG

Франциядаги Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Самарқандда “Ўзбек аёли – фуқаролик жамиятида” мавзусида фотокўргазма ҳамда ўзбек миллий кийимлари ва анъанавий “Икат” мавзусида модалар намойиши ҳам бўлиб ўтди. Мирзо Улуғбек мадрасаси ҳовлисида “Мирзо Улуғбек” спектакли намойиш этилди ва унда бош роль – Мирзо Улуғбек образини машҳур француз актёри Франсуа Шато ижро этди. 
Франциянинг Европа ва ташқи ишлар бўйича вазири ҳузуридаги давлат котиби Жан – Батист Лемуан иштирокида Самарқанд шаҳрида Франциянинг Марказий Осиёдаги илк фахрий консуллиги очилди. 
Мамлакатимизга давлат ташрифини амалга оширган Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин 20 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга ташриф буюриб, қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳардаги тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишди. 
Самарқандда туризмни ривожлантириш мақсадида Самарқанд нонлари ва миллий таом – палов сайли ўтказилди. 
Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилоятидаги 70 нафар уруш қатнашчисининг хонадонига борган ҳолда уларга пул мукофоти ва байрам совғалари топширилди. 

29_Уруш қатнашчилари хонадонида.JPG

Самарқанд шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармасининг янги ташкил этилган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда “Ситуацион марказ” учун бунёд этилган бино фойдаланишга топширилди. Бу ерда Самарқанд шаҳрида мавжуд 4 мингдан ортиқ видео кузатув камераларининг 1 минг 100 дан зиёди геоинформацион тизимига тўғридан тўғри уланди. 
Самарқанд вилояти эндокринология диспансерининг қабул, болалар эндокринологияси, интенсив даволаш ва реанимация бўлимлари жойлашган янги биноси фойдаланишга топширилди. Янги бинода 40 зиёд лаборатор таҳлилларни амалга ошириш имконияти яратилди. 
Самарқандга ташриф буюрган Жаҳон ҳунармандлар кенгаши (WCC)нинг Осиё — Тинч океани минтақаси бўйича президенти Гада Каддуми Самарқандга “Халқаро ҳунармандлар шаҳри” мақомини беришни таклиф қилди. 

33_Биринчи туристик ярмарка.JPG

Самарқанд шаҳрида МДҲ мамлакатлари Туризм кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда биринчи туристик ярмаркаси бўлиб ўтди. 
Самарқанд давлат университети ҳамда Япониянинг СОКА ва Когакуин университетлари ўртасида қўшдиплом таълим дастури бўйича битимлар имзоланди. 

38_СамДУ Япония СОКА.JPG

Хитой Халқ Республикасининг хорижий корхоналарни ривожлантириш бўйича Хитой ассоциацияси (CODA) бош котиби Хэ Чжэньвей бошчилигидаги ишбилармон доира вакиллари Самарқандда маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувларга эришди. 
Самарқанд вилояти 2019 йилнинг биринчи ярмида мобиль алоқа абонентлари сони 2 миллион 126 мингтани, IPTV хизмати фойдаланувчилари сони 4,5 мингтани ташкил қилди. Интернетдан фойдаланувчилар 850 мингдан ортиқ. 2019 йил 6 ойида вилоят бўйича 335 километр оптик толали алоқа кабеллари тортилди. 
Булунғур туманида Фозил Йўлдош ўғли асос солган достончилик мактаби анъаналарини давом эттириш мақсадида “Бахшилар сайли” ўтказилди. 

43_Булунғур бахшилар сайли.JPG

2019 йилнинг январь-июнь ойларида Самарқандга ташриф буюрган 1 миллион 433 минг туристнинг 227 минг нафарини хорижлик сайёҳлар ташкил этди. 
Йилнинг биринчи ярмида 572 та лойиҳа бўйича 2,3 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 300 та лойиҳалар тўлиқ фойдаланишга топширилди. 4 минг 367 та янги иш ўрни яратилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича 88,2 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди ва вилоятнинг туристик салоҳиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди. 

Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортининг 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган янги терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштиришга оид лойиҳа тақдим этилди. 

Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали атрофида 360 гектар майдонда туристик марказ қурилиши белгиланди. 
*** 
Самарқанд шаҳрида Самарқанд вилояти ва Корея Республикаси тадбиркорлари иштирокида бизнес форум ўтказилди. 
25 август куни Самарқандга БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хоним ташриф буюрди. 
Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида 26 август куни “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) шафелигида ташкил этилган анжуманда халқаро ташкилотлар ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, дунёнинг 77 давлатидан архитекторлар, олимлар, халқаро экспертлар иштирок этди. 

57_Шарқ тароналари Гран-при.JPG

26 август Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Дунёнинг 85 давлатидан келган иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хоним табриклади. 
“Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг бош соврини – Гран-при Ўзбекистон вакили Меҳринигор Абдурашидовага насиб этди. 
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ЮНЕСКОнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси номоддий маданий мероси халқаро ахборот ва ҳамкорлик маркази (ICHCAP) ўртасида Ипак йўлидаги маданий меросни сақлаш бўйича меморандум имзоланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Ҳасан Нормуродовга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди. 

58_Ҳасан Нормуродов .JPG

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Ҳадис илми мактабида илк ўқув йили бошланди ва 100 нафарга яқин талабгорлар орасидан сараланган 12 нафар иқтидорли ёшлар таҳсилга киришди. 
Қўқон шаҳрида ўтказилган халқаро ҳунармандчилик фестивали доиарсидаги тадбирларда Самарқандлик новвойлар бугун дунёга машҳур Самарқанд нонини Қўқонда тайёрлаб, фестиваль қатнашчиларига улашди. 
БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига оид масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди. 
Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро университетига 2019/2020 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар учун “Orintation week” ҳафталиги доирасида “Welcome to the University” номли тадбир ўтказилди. 
Халқаро сайёҳлик куни муносабати билан Самарқандда “Silk road bazaar” миллий ҳунармандчилик ва савдо фестивали ўтказилди. 

55_Моддий ва номоддий маданий меросни асраш.JPG

Самарқанд шаҳри Бутунжаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси (WТCF)га аъзо бўлди. 
38 нафар самарқандликлар “Маҳалла ифтихори“ кўкрак нишони билан тақдирланди. 
2019 йил 1 октябрь ҳолатида Самарқандда 100 ёшдан ошган пенсия ва нафақа олувчилар 53 нафарни ташкил этди. Уларнинг 41 нафари аёллар. 
Самарқанд давлат университетида ташкил этилган халқаро таълим дастурлари факультетида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Сантош Жа иштирокида Ҳиндистон маданияти ўқув маркази очилди 
Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида юртимиздаги давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар, Вена шаҳридаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи мамлакатларининг доимий вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди. 

66_Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари.JPG

Самарқанд шаҳрида илк бор дунёнинг 23 давлатидан келган 1100 нафардан ортиқ спортчи ва ҳаваскорлар иштирокида Samarkand Half Marathon – халқаро хайрия марафони ўтказилди. 
Технион – Исроил технология институти Материалшунослик ва муҳандислик кафедраси профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтманга СамДУ фахрий профессори унвони берилди. 
10-11 ноябрь кунлари Самарқандда “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси ўтказилади. 
“Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизликларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли ҳамкорлик” авзуидаги бу йилги конференцияда ўндан ортиқ хорижий мамлакатдан экспертлар, сиёсатшунослар қатнашди. 
*
22-23 ноябрь кунлари Самарқандда илк бор ўтказилган “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ва унинг доирасида “Made in Samarkand” номли миллий кўргазмада 1,3 миллиард долларлик шартномалар имзоланди. 
26 ноябрь куни Самарқанддаги “UzAuto Trailer” компанияси Россиянинг “КАМАЗ” ишлаб чиқариш акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда янги – КАМАЗ автомобилларининг шассисини йиғиш линиясини расман ишга туширди. 
Самарқандда Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF) ташаббуси билан туризмни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган “Битта макон – битта йўл” мавзусида Марказий Осиё минтақавий конференцияси ўтказилди. 

78_Битта макон – битта йўл.JPG

Самарқанд шаҳрида “Маданий меросни асраш ва унинг туризм ривожига ҳиссаси” мавзуида I халқаро амалий симпозиум ўтказилди. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги арафасида Самарқанд шаҳрида 546 та хонадондан иборат 13 та кўп қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди.
 
82_Конституция 546 та хонадондан.JPG

Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалик ходимлари мавсумни муваққақиятли якунлади. 103,9 минг гектар майдондаги ғалладан 664,8 минг тонна дон, 75,5 минг гектар майдондан салкам 180 минг тонна пахта хомашёси йиғиб олинди. Шунингдек, 276 минг 153 тонна мева, 1 миллион 120 минг тонна сабзавот, 464 минг тонна узум етиштирилди. 1 миллион 260 тоннадан зиёд гўшт ва 954 минг литр сут маҳсулотлари тайёрланди.