Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида қисқа метражли фильм суратга олинмоқда
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Инсон” киностудияси томонидан “Йўлбарснинг туғилиши”, номли қисқа метражли фильмнинг тасвирга олиш ишлари бошланди.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Инсон” киностудияси томонидан “Йўлбарснинг туғилиши”, номли қисқа метражли фильмнинг тасвирга олиш ишлари бошланди.
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, фильм сценарийси таниқли адиб Хайриддин Султоновнинг шу номли ҳикояси асосида яратилган. Мазкур фильм темурийзода Заҳириддиннинг туғилиши ва унга Бобур исмининг берилиши илоҳий сабаблари ҳақида. Умаршайх Мирзонинг ўғил фарзанд кўриш орзуси ва Бобур Мирзонинг дунёга келиши билан боғлиқ тарихий воқеалар фильмда бадиий тўқималар ёрдамида очиб берилади.
“Йўлбарснинг туғилиши” тарихий-бадиий фильмида Элбек Файзиев, Боир Холмирзаев, Тамара Ҳазратқулова, Маржона Ўлжаева, Маъруф Отажонов, Мадина Одилова, Далер Тимуров, Абдураҳмон Очилов каби маҳоратли актёрлар роль ижро қилмоқда.