English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўз юртингдан айрилма...
17:38 / 2019-08-19

“Янги аср авлоди” нашриёти томонидан Махтумқули шеърлари тўпланиб, “Ўз юртингдан айрилма” номи билан чоп этилди.


“Янги аср авлоди” нашриёти томонидан Махтумқули шеърлари тўпланиб, “Ўз юртингдан айрилма” номи билан чоп этилди. 

Туркман адабиёти дурдонаси саналмиш мумтоз шоир Махтумқули ижодида дард сезилади. Унинг шеърларида адолат, эзгулик, яхшилик, ватанни севиш ва ёрга садоқат ғоялари илгари сурилган. Шоир теран фикрларини шунчалар маҳорат билан қоғозга туширганки, унинг ёзганларида замон тушунчаси йўқолади. Ҳар гал ўқиганингизда кўз-ўнгингизда бугунингиз гавдаланади.

Кимса қашшоқ бўлиб, кимса бой бўлар,
Ҳар кимсанинг бахту иқболи бўлар.
Бошингга не келса тилингдан келар,
Махтумқули, халқ ёдидан айрилма. 

Тўпламда шоирнинг сизга таниш “Айрилма”, “Сен жаҳонга тўлуқсен, жаҳон сендан бехабар”, “Ўртандим, адо бўлдим”, “Билган борми, ёронлар” номли шеърлари билан бир қаторда биринчи маротаба ўзбек тилига таржима қилинган шеър ва достонлари ҳам ўрин олган.