Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зўравонликдан ўзини ҳимоя қилиш ҳар бир аёлнинг ҳуқуқидир
12:52 / 2019-12-03

Зўравонликнинг ҳар қандай тури инсон ҳуқуқларига қарши жиноятдир ва бу ҳолатни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Зўравонликнинг ҳар қандай тури инсон ҳуқуқларига қарши жиноятдир ва бу ҳолатни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этишга доир тадбир ўтказилди.

Уй шароитида зўравонликлар асосан сифатсиз таълим сабаб бўлган паст иқтисодий кўрсаткичли оилалар бошига тўғри келади. Шу жумладан, аёлларга нисбатан зўравонликлар аёлнинг иқтисодий етишмовчилиги туфайли юз беради. Шуни айтиш лозимки, дунёдаги давлатларнинг кам қисми аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги қонунларни қабул қилган.

Бу борада Ўзбекистон жорий йилнинг ўзида “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилган саноқли давлатлар қаторига киради. Бу қонунлар давлат ва бошқа тегишли ташкилотларни аёллар зўравонлигига қарши курашиш ва уларга барҳам беришга чақиради.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жинсий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, ушбу муаммоларни ҳал қилиш юзасидан таклифлар беришдан иборатдир.

Тадбир давомида аёлларга нисбатан зўравонлик ва репродуктив ёшидаги аёллар ўлими ва уларнинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолишининг муҳим сабаблари кўрсатиб берилди. “Аёлларнинг давлат бошқаруви ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётда иштирокининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” мавзусидаги видеороликлар намойиш этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга кўра, хотин-қизлар орасида айнан саратонга чалиниш, безгак, юрак-қон томир касалликлари билан оғриш, автотранспорт ҳодисалари энг кўп учрайди.

Мамлакатимизда тазйиққа учраган аёлларга ёрдам бериш, муаммоларига ечим топиш мақсадида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёллар учун реабилитация ва мослаштириш марказлари ташкил қилинган. Зўравонликка дуч келган аёллар учун “ишонч телефон“лари ишлаб турибди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази мутахассислари, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координаторлари ва ННТ экспертлари ва бошқалар аёллар зўравонлигига қарши курашишга бағишланган чора-тадбирлар ҳақидаги лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова сўзга чиқди.