French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўз касбига нисбатан бепарволик оқибати
12:34 / 2020-07-21

Жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди раиси Ў.Машарифов томонидан жорий йилнинг 23 июнь куни П.Шга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.


Жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди раиси Ў.Машарифов томонидан жорий йилнинг 23 июнь куни П.Шга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Жумладан, 2019 йилда туғилган М.З 2020 йил 5 февраль куни «касалхонадан ташқари оғир зотилжам, абструктив синдром» ташхиси билан Шовот туман тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлимига ётқизилган бўлиб, аҳволи яхшиланмаганлиги сабабли 2020 йил 9 февраль куни бирлашманинг болалар реанимация бўлимига П.Ш масъуллигига ўтказилган, вояга етмаганга нисбатан муолажаларнинг ўтказилишига масъул бўлган П.Ш бемор М.Знинг ўнг қўлига қўйилган ангиокатетрни ушлаб туриши учун ўнг қўл билак қисмига «пластыр» устидан «пластыр» ёпиштириб қўйиб, ўз вақтида кузатув олиб бормаганлиги натижасида боланинг ўнг қўлида қон айланиши бармоқларига етиб бормай қорайиб кетган ва ўртача тан жароҳати олган, қайд қилинган ҳолат М.Зда ўнг билак ўрта ва пастки учлиги билан панжа бўғими, ўнг қўл биринчи бармоқ соҳасида, ўнг қўл 2, 3, 4 ва 5-бармоқлар дистал фалангаларида некротик ўчоқлар ва қуруқ гангрена аниқланганлиги ва бошқа ҳолатлар ўз тасдиғини топган.

Суд мажлисида жабрланувчининг қонуний вакили ва судланувчи ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўраган.

Суд жабрланувчининг қонуний вакили ва судланувчининг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Шовот туман прокурори катта ёрдамчисининг фикрини эшитиб, судланувчининг муқаддам судланмаганлиги, айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, судланувчига нисбатан юритилган жиноят ишини тугатишни лозим топди.

Ў.Машарифов , Жиноят ишлари бўйича
Шовот туман судининг раиси