Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юзлаб инсонлар дардига дармон бўлиб...
08:04 / 2024-10-10

Бугунги кунда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида бир қатор профессорлар аҳоли саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келмоқда. Тажрибали жарроҳ Олег Мадгазиев улардан бири.

В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг ташкил этилганига 50 йил тўлиши муносабати билан Олег Мадгазиев Президент Фармонига кўра II даражали «Саломатлик» ордени  тақдирланди.

[gallery-19670]

Қўли енгил, юзлаб инсонлар дардини аритган  жарроҳнинг бундай  юксак давлат мукофотига сазовор бўлгани тиббиёт маркази жамоасини бирдек қувонтирди. Олег Мадгазиевни табрикловчилар, қувончига шерик бўлувчилар кўп бўлди. Билдирилган самимий тилаклар ва дил изҳорларида унинг меҳнатсеварлиги, касби ва касбдошларини ардоқлаши, устозлари қаторида бор билим-маҳоратини шогирдларига сидқидилдан ўргатаётгани эътироф этилди.  

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА